Бир жуфт зирак баҳосига қурилган обидани биласизми?

Бир жуфт зирак баҳосига қурилган обидани биласизми?

Buxoro.uz

Tарих саҳифаларини варақласак, мамлакатимизда нафақат машҳур олим-у ёзувчилар, шоир-у файласуфлар, балки кўплаб доно тадбиркорлар ҳам яшаб ўтганлигига гувоҳ бўламиз… Бу борада қадимий шаҳарларимиз хусусан, Бухородаги айрим маданий мерос объектлари мисол бўла олади. 

Тарихий манбалар ана шундай ўткир зеҳнли инсонлардан бири сифатида Нодир девонбегининг номи келтирилган. Тўлиқ номи Нодир мирзо Тоғай ибн Султон бўлган Девонбеги Имомқулихон (1611-1642) саройида молиявий ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатган, мамлакатда тижорат ва солиқ-хирож тўплаш ишларини бошқарган, солиқлар рўйхатини тузган, элчилардан ёрлиқлар қабул қилган шахс сифатида тарихда қолган. 

Бухородаги улкан меъморий ёдгорликлардан бири Нодир девонбеги мадрасаси номи билан аталиши ҳам бежизга эмас. 1622—23 йилда барпо этилган Нодир Девонбеги мадрасаси Лаби-ҳовуз ансамблининг шарқий қисмида жойлашган. 

– Бу обидани қурилиши ҳақида халқ орасида ажойиб ривоят юради, –дейди Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот котиби Дилноза Камилова. – Унга кўра, Нодир девонбеги ўз аёлига бир жуфт зиракни совғага олиб келса, аёли уни олмасдан шундай дебди:. “Бош вазир бўлсангиз-у, қадримни бир жуфт зиракка тенг кўрдингизми?” деб совғани олмабди. Шунда Нодир Девонбеги зиракни сотиб, карвон сарой қуришга аҳд қилибди. Орадан вақт ўтиб иншоот битиш арафасида аёли қурилишни кўриб шундай дебди: “Менга бу иншоот ёқмади, шундай қилингки, менга ёқсин” деган экан шундан сўнг қолган қисми мадрасага мос тарзда қурилган экан.

Шунинг учун ҳам бу иншоот на мадрасага на карвон саройга ўхшайди. Аммо, битта зирак ҳисобига мана шундай ажойиб иншоот барпо қилинган экан. Унда мадрасаларга хос айвон, масжид ва катта дарсхона йўқ, ҳовли атрофи 4 томондан 2 қаватли кичик ҳужралар билан ўралган. Ҳужраларга ўймакори усулида безатилган эшиклар, эшиклар тепасидаги тобадонга панжаралар ўрнатилган. Ҳовлига пишиқ ғишт ётқизилган. Бош тарзи май-донга қараган. Олд томонида ҳовуз бор. Пештоғи ўзига хос маҳобатли ва серҳашамдир. Ундаги ўсимликсимон нақшлар орасида қуёшга интилаётган афсонавий ҳумо қуши ва буғунинг ўтлаб юрган тасвири кошинкори безаклари ёрқин бўёқларда акс эттирилган. 

Нодир Девонбеги мадрасаси бир неча марта таъмирланиб, гумбаз, равоқ ва деворларидаги намлик йўқотилиб, бузилиб кетган ҳужралари қайта тикланган.

Report Page