Enter Engineering компанияси чет эл ОАВлари учун матбуот анжумани ўтказди

Enter Engineering компанияси чет эл ОАВлари учун матбуот анжумани ўтказди


2019 йил 21 сентябрь куни Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми доирасида Тошкентдаги Enter Engineering офисида ижрочи директор – бош директор ўринбосари Ш.Б. Саттаров ва маъмурий директор – бош директор ўринбосари Т.Р. Абдуллаев иштирокида хорижий оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Озарбайжон ахборот агентликлари, таҳлил марказлари ва ёқилғи-энергетика соҳасидаги ихтисослаштирилган нашрлар вакиллари иштирок этдилар.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, компания раҳбарияти Enter Engineering тарихи, унинг шаклланиши ва ривожланиши, шунингдек компаниянинг ташкил этилганидан буён эришган ютуқлари ҳақида гапириб берди. Матбуот анжуманининг асосий мавзусидан ташқари, хорижий мухбирлар ва таҳлилчилар, шунингдек, фойдаланилаётган технологиялар, компаниянинг жорий лойиҳалари, шериклари ва мижозлари ҳамда Enter Engineering компаниясининг режалари билан қизиқдилар.

Матбуот анжумани 2019 йил 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган МОМИҲ (ЦАРЭС) мамлакатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ва энергетикага бағишланган форум доирасида ташкил этилди.

22-25 сентябрь кунлари хорижий ОАВ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларига пресс-тур уюштирадилар, улар Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноатидаги йирик лойиҳалар билан танишадилар.

Enter Engineering компанияси матбуот хизмати

Report Page