Эндометриоз

Эндометриоз

Доктор Шизоид

Эндометриоз - морфологик(ажнабийларни тилида шакл жихатдан дегани) ва функционал (ажнабийларни тилида вазифа жихатдан дегани) жихатдан эндометрийга ўхшаш бўлган тўқиманинг бачадондан ташқари жойда ўсиши. Жуда суюқ оёқ тўқима чиқди шу эндометрий.

Қисқача.

Хуллас, нормада фақат бачадон бўшлиғида бўлиши керак бўлган эндометрий хужайралари организмнинг бошқа жойларига суриб, менстурал циклнинг кечишини ўзгартиради, махаллий яллиғланиш реакицияларини чақиради ва баъзида жудаям ёқимсиз симтомлари кўриниб қолади. Ўзбекистондан хам суришяпти-ку зиёлилар. Бу хам шунга ўхшаш нарса.

Сабаблари:

Энг машхур ва хақиқатга яқинроқ назария Ретроград менстурация назарияси.

Бунга кўра чиқиб кетиши керак бўлган менстурация қонининг маълум қисми бачадон найларига, у ердан эса қорин бўшлиғига ўтади. Менстурация қони таркибида эндометрий хужайралари бор. Шароит яхши жойда яшаб кетади. Ха нима? Қаерда яхши яшасанг ўша жой сенинг ватанинг.

Кўп аёлларда ретроград менстурация бўлишига қарамай уларнинг хаммасида хам эндометриоз ривожланмаслиги мумкин. Бунга қуйидаги факторлар таъсир кўрсатади: иммунитетнинг ўзига хослиги, хужайраларнинг бўлиниши ва ўлими ўртасидаги нисбатнинг бузилиши, ирсий мойиллик.


Эндометриознинг хавф факторлари:

  • фарзандсизлик(бепуштлик эмас)
  • менстурациянинг эрта бошланиши ва кечки менопауза
  • 27 кундан ортиқ кечувчи менстурал цикл
  • Менстурация цикли давомида оғир қон кетишлари
  • Менстурал қоннинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи жинсий аъзолар аномалиялар
  • Болаликдаги физик ва сексуал зўрлаш
  • Трансёғларни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш

Эндометриоз хавфини камайтирувчи факторлар:

  • туғиш
  • узоқ давом этувчи лактатция
  • менстурациянинг кеч бошланиши


Клиника.

  • Дисменорея - менстурациянинг оғриқли кечиши
  • Диспаурения - жинсий алоқа ва ундан кейинги оғриқлар.
  • Чаноқ қисмида оғриқлар
  • Тухумдонлардаги хосилалар(УЗИ да тасодифан аниқланади)
  • Бепуштлик
  • Сийдик пуфаги ва ичаклар функциясининг бузилиши
  • Белдаги оғриқлар


Давоси.

Икки хил:

  • Консерватив даво: яллиғланишга қарши ностероид воситалар ва гормонал препаратлар.
  • Жаррохлик.

Жаррохлик йўли билан даволашга кўрсатмалар:

  • даво чораларига қарамасдан чаноқдаги кучли оғриқ
  • сийдик пуфаги ва ичакларнинг шикастланиши
  • яққол симптомлар ва зарарланган аъзо функциясидаги чекланишлар

Эндометриозда хирургик амалиётларни учга бўлиш мумкин:

  1. Симптомларни енгиллаштирувчи(туғишни режалаштираётган аёллар учун)
  2. "Ярим консерватив"(бачадонни унинг ортиқларисиз олиб ташлаш)
  3. Радикал операция(бачадонни унинг ортиқлари билан биргаликда олиб ташлаш)

Хирургик даво усулини танлашда касалликнинг оғирлик даражаси, аёлнинг ёши, хомиладорликнинг режада бор ёки йўқлиги хисобга олинади.

Энг кенг тарқалган ва асоратлари кам бўлган лапароскопия операцияси схемаси


Агар сизда юқоридаги хавф факторлари ва симптомлар бор бўлса, зудлик билан гинеколог кўригини тавсия қиламан.

Доктор Шизоид

Report Page