Электрик

Электрик

Ishbor.uz

Қурилиш компаниясига мухандис-электриклар, электромонтажчилар, (электриклар) ишга қабул қилинади.

Эълонни ДИҚҚАТ билан ўқинг.

Ишга қабул килишдаги талаблар:

-Маълумоти камида ўрта-махсус бўлиши керак;

-Ёши 20дан 35гача бўлиши;

-Иш стажи камида 2 йил бўлиши;

-Ишга вақтида келиши;

-Сабабсиз иш қолдирмаслик;

Иш режими:

-Иш кунлари Душанба,сешанба,чоршанба,пайшанба,жума,шанба;

-Дам олиш куни Якшанба;

-Иш вакти 9-00 дан 18-00 гача;

-Тушлик вақти 12-30 дан 13-30 гача;

Қушимча соц.пакетлар:

-Доимий иш билан таъминланади ва мехнат шартномасига асосан мехнат дафтарчаси юритилади.

-Бепул тушлик билан таъминланади;

-Спецодежда ва иш қуроллари билан таъминланади;

-Белгиланган тартибда меҳнат таътили берилади;

-Тошкент вилояти туманларидан ишга қатнайдиганлар транспорт билан таъминланади ёки ойлик маошига йўл кира ҳақи қушиб берилади;

-Ишчи ходимларни иш малакасини ошириш мақсадида компания томонидан бепул трейнинг ва машғулотлар олиб борилади;

-Доимий иш билан таъминланади;

-Карьеравий ўсиш имконияти бор;

Ойлик маош:

-Электромонтажчилар учун 2 млн. сўмдан 2,5 млн. сўмгача;

-Мухандис-электриклар учун 3 млн. сўм ва ундан юқори;

-Ойлик маош ойма-ой ва ўз вақтида ҳар ойнинг 5 санасида берилади;

-Аванс пуллари хам берилади;

-Ойлик маошнинг аниқ миқдори суҳбатдан кейин белгиланади;

-Иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун ойлик маошга қўшимча устама пуллари қўшилади;

Иш бажариладиган худуд Тошкент шахри.

Иш жойлашиш бўйича суҳбатдан ўтиш учун душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари соат 10-00дан 18-00гача мурожаат қилишингиз мумкин.

Иш ўрни чегараланган.


Tel:+998983318701

Report Page