Жиззахда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси 

Жиззахда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси 


Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган "долзарб 40 кунлик” оммавий ҳаракатга айланиб, аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида турли мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари давом этмоқда.

Нарзулло Обломуродов  Жиззах шаҳар ҳокими  К.Холмуродов  билан бирга шаҳарда янги ташкил этилган Университет ҳудудида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда эзгу ниятлар билан павловния ва каштан каби дарахт кўчатларини ўтқазди. Ушбу Университет ҳудуди “Яшил кампус” талабларига жавоб берадиган бўлиши, талаба-ёшлар қулай экологик муҳитда таълим олишлари учун барча зарур шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ – деди Экопартия раҳбари.

Қайд этиш лозимки, мазкур университет ҳукуматнинг  2021 йил 29 июндаги 401-сонли қарори билан ташкил этилган бўлиб, Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича олий маълумотли кадрларни тайёрлайди.


Ўзбекистон Экологик партиям Матбуот хизмати



Report Page