"Сокин яшил ҳудуд" боғига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

"Сокин яшил ҳудуд" боғига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Жорий йилнинг 16- ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Жиззах вилояти Мирзачўл тумани, "Ипак йўли" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р35 автомобиль йўли ёқасида ўтказилаётган дарахт экиш акциясида иштирок этди.

Шундан сўнг, Мирзачўл тумани марказида жойлашган "Сокин яшил ҳудуд" болалар боғида бўлди. Ушбу боғда Нарзулло Обломуродов бошчилигида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, нуроний оқсоқоллар, экопартия фаоллари яхши ниятлар ила дарахт кўчатларини ўтқаздилар. Маълум бўлишича ушбу ҳудудга 5000 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режа қилинган. Бугунги кунга қадар эса 2000 минг туп 6 турдаги мевали ва манзарали кўчатлар экилган.

Ташриф давом этаркан кейинги манзил шу тумандаги дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхонага йўналтирилди. Ҳозирда ушбу корхонада курилиш-монтаж ишлари кетмоқда.

Экопартия раиси дон маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳаси билан яқиндан танишди ва ўзининг тегишли таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Кейинги манзил Арнасой тумани бўлиб, у ердаги маданият маркази фаолияти ва шу тумандан ўтувчи 4Р198 автомобиль йўлининг 18 километрида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда туман марказидаги "Халқ электрон кутубхонаси" билан яқиндан танишди.

Бир кунлик ташриф якунланаркан, Нарзулло Обломуродов мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимларига президентимиз томонидан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини изчил давом эттириш, ўтқазилган дарахт кўчатларини доимий парваришлаш ва эътибордан четда қолдирмаслик, йиллар ўтиб бўй чўзган дарахтлар келажак авлодларга ўз мевалари ҳамда сояси билан хушнуд қилиши, қолаверса ўсиб келаётган ёшларга ҳам бундай хайрли ишлар азалий қадрият эканлигини тушунтириб бориши кераклиги тўғрисида сўзлади.



Ўзбекистон Экологик партияси Матбуот хизмати.




Report Page