Билармидингиз? Рамзан Қодиров "қора рўйхат"га тушган экан.

Билармидингиз? Рамзан Қодиров "қора рўйхат"га тушган экан.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ғарб мамлакатлари нима сабабдан уни ёқтирмаслигини айтди.

“Мен мавжуд бўлган барча санкция рўйхатларида борман. Мен учун алоҳида бирор нарса ўйлаб топиш қолди, холос. Бунинг ҳаммаси республикамни, халқимни ва эътиқодимни ҳимоя қилганим сабабли”, - дея Қодиров сўзларидан келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, “адолат тарафида бўлганинг туфайли душманларнингни бўлиши ёқимли”.

Чеченистон раҳбари санкциялар унга халақит бермаслигин қўшимча қилган.

Шунингдек, у фақат бир марта Европага – Германияга борганини таъкидлаган.

“Ғарбнинг бошқа мамлакатларига бормаганман. Ҳеч қачон у ерга бориш истагим бўлмаган”, - деган Қодиров.

Рамзан Қодиров Украинадаги  вазият туфайли АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг қора рўйхатига тушган.


Report Page