DXX

DXX


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Улуғнор туманида 19 май куни ўтказилган фаоллар йиғилишида Давлат хавфсизлик хизмати ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

Ҳозирги Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман... Буларнинг ичида жуда катта садоқатли одамлар бор. Ҳозир қўл қўйдим — буларга уй қилиб бераман, ойлигини кўпайтираман.

Бир нарсани билинглар — булар ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, лекин бошқа ҳамма нарсани, 100 фоиз вазиятни билади. Шунинг учун ҳам бошқа давлатлар билан кеча имзолаган шартномаларимиз асосида шундай ускуналар олиб келяпмиз.

Бошқа иложимиз йўқ. Бизга хиёнатчилар керак эмас. Биз жуда кўп азоб-уқубатни бошимиздан ўтказган одаммиз. Андижон иккинчи марта синов, балога чидай олмайди. Одамлар норози бўлади.

Уларнинг ичида ҳалол, покиза одамлар кўп. Тепадагиларини худо урган эди. Порахўр эди. Қип-қизил. Мен бу гапларни айтаяпман. Негаки, мендан бошқа одам бу гапларнинг тагини билмайди.

Report Page