Пора олаётган фарғоналик аёл қўлга олинди.

Пора олаётган фарғоналик аёл қўлга олинди.

🌐OLTIARIQ_TV

>>>>>

Uz

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган аёл пора билан қўлга тушди

“Fergana avto Shcoll” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактабида котиба вазифасида ишловчи О.И Г.А.ни Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ЙХҲБ РИБда ишловчи танишлари орқали унга ўқишга келмасдан, имтиҳонларга қатнашмасдан “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 10 кун ичида олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига автомактаб ёнида 3 миллион 500 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ҳозирда О. И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


М. Сулаймонов, ЎзА


Report Page