ДХМда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунасига алмаштирилмоқда

ДХМда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунасига алмаштирилмоқда


Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Чирчиқ шаҳрида Давлат хизматлари маркази ташкил этилган эди. 

ЎзА’нинг Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига асосан ёзишича, мазкур марказда фуқароларга енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб бериш хизмати фаолияти йўлга қўйилди. 

Маълумот учун, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб бериш учун ҳайдовчилардан: 

- фуқаролик паспорти; 

- эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони; 

-энг кам иш ҳаққининг 70 фоиз тўлови ҳақидаги квитанция талаб қилинади. 

Report Page