Тарихий объектларга видеокузатув мосламалари ўрнатилди

Тарихий объектларга видеокузатув мосламалари ўрнатилди

Buxoro.uz

Бухоро вилояти тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларга бой. Улар асраб-авайланаётгани, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилаётгани натижасида вилоятда туризм изчил ривожланмоқда. Шунингдек, юртимизда сўнгги йиллар мобайнида туризм салоҳиятини юксалтириш, сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, уларга қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги  “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам дастуриламал бўлмоқда.

Қарор ижроси доирасида Бухоро вилояти маданий мерос департаменти бошқармаси томонидан сайёҳлар мунтазам ташриф буюрадиган қатор объектларга туну-кун ишловчи видеокузатув мосламалари ўрнатила бошлагани фикримизни далиллайди.

Report Page