Аҳоли учун кўнгилочар тадбир ташкил этилди.

Аҳоли учун кўнгилочар тадбир ташкил этилди.

Bahtigul Xidiraliyeva

Барчамизнинг хабаримиз бор Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси раҳбари этиб Эркин Худайқулов тайинланган. Ҳозирда бошқарма бошлиғи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сардоба сув омбори ёрилиши натижасида эвокуация қилинган Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларидаги аҳоли учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вилоят Маданият бошқармаси томонидан аҳоли учун кўнгилочар тадбирлар, севимли актёрлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ҳудди шу тадбирнинг давоми сифатида жорий йилнинг 12-июнь куни Сардоба тумани аҳолиси учун маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Маданият бошқармаси қошидаги "Мақом" ансамбли ҳамда туман Маданият бўлимлари марказ ходимлари иштирок этди.

Тадбирдаги ажойиб куй-қўшиқлар барчага манзур бўлиб, инсонларни рақсга чорлади.

Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА


Report Page