#Жахон

#Жахон


Ироқ ва Эрон ўзаро ҳисоб-китобларда АҚШ долларидан воз кечди


Бағдод ва Теҳрон ўзаро ҳисоб-китобларда қўлловчи валюталар қаторидан АҚШ долларини чиқарди. Бу ҳақда Эрон-Ироқ савдо палатаси раиси Яҳё ал-Исҳоқга иқтибос келтирган ҳолда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди

“АҚШ доллари Эрон ва Ироқ ўртасида ҳисоб-китобларда қўлланувчи валюталар қаторидан чиқарилди. Улар молиявий ҳисоб-китобларда Эрон риали, евро ёки Ироқ диноридан фойдаланади”, деб айтган амалдор.

Савдо операциялари шаклларидан яна бири бартер, икки давлат компаниялари маҳсулотларини ўзаро айирбошлаш бўлади, деб қўшимча қилган ал-Исҳоқ.


Report Page