Дуо қилишни биласизми?

Дуо қилишни биласизми?

@vaqfuz
@vaqfuz


Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуоларни сахобалар тамонидан ривоят қилинган хадисларга мувофиқ тақдим :


Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)  Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб айтардилар.

( Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)  Имом Муслим ривояти.


Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)  Имом Муслим ривояти. 


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»

( Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.


Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари: 

«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар. 

( Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)

Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин. Омин...


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page