Қоровулбозорда юлғун ўғрилари ушланди

Қоровулбозорда юлғун ўғрилари ушланди

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Яхши биламизки, вилоятимиз иқлими мураккаб, ёзи жазирама иссиқ, қиши эса аёзли ва қаҳратон кечади. Географик жойлашуви паст текисликлар ва чўлликлардан иборат, тоғ йўқ, тепаликлар йўқ, аммо қишин-ёзин эсадиган изғирин ва гармселлар ҳаракатини секинлаштирувчи, ҳавони мўътадиллаштирувчи “чўл маликалари”-саксовул ва юлғуннинг ўз ўрни ва аҳамияти бисёр. Шунга қарамай, кимдир буни теран тушунади, кимдир эса... 

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қоровулбозор туман инспекцияси томонидан ўтказилган махсус рейд тадбири натижасида юлғунни чопиб, ташиб кетиб, талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Ҳудуддаги “Хадича” кўли атрофида юкхонаси юлғун билан тўлдирилган автотранспорт воситаси тўхтатилди. Аён бўлишича, “ўтинчи”лар Бухоро туманида яшовчи фуқаролар экан.

Buxoro.uz

Ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий чора кўрилди ва жарима санкциялари қўлланилди. Жиноят қуроли сифатида баҳоланган юк автомашинаси эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page