Алимент пулларини тўламаган шахсга жазо тайинланди

Алимент пулларини тўламаган шахсга жазо тайинланди

Buxoro.uz

Фарзанди дунёга келганда қувончи дунёларга сиғмаган oталар аввало, ҳаёт қийинчиликларини енгиб боласи бахтли яшашига ҳаракат қилиши ва оила деган муқаддас қўрғонини асраб қолиши керак. Кейинги босқичларда эр-хотиннинг ажрашиши, алимент тўловларига келганда муаммолар янада кўпаяди. Чунки оталар фарзанди таъминоти учун тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўламай қочиб юришади. Вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ота-она бир хилдек масъул. Бироқ Бухоро шаҳрида яшовчи Анвар Акмалов (шартли равишда исм ва фамилялар ўзгартирилди) муқаддам алимент пулларини тўламаганлиги учун суднинг 2018 йил 13 апрелдаги билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан озодликни чеклаш жазосига судланган ҳамда суднинг 2019 йил 21 январдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади.

 А.Акмалов ундирувчи Қ.Саломова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 2018 йил март ойидан 2019 йил апрель ойига қадар тўланиши лозим бўлган 5 миллион 880 минг сўмлик алимент тўловларини тўламасдан бўйин товлаб хавфли рецидив жиноятни содир қилга

Суднинг ҳукмига кўра А.Акмаловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.    

Report Page