Вилоят ИИБ бошлиғи “Кўкча” ва “Оғитма” аҳоли пунктларида сайёр қабул ўтказди

Вилоят ИИБ бошлиғи “Кўкча” ва “Оғитма” аҳоли пунктларида сайёр қабул ўтказди

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев 3-сектор раҳбари сифатида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш мақсадида Ғиждувон туманининг “Кўкча” МФЙда бўлди. Сайёр қабул ва уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида элликка яқин фуқаро мурожаати тингланди. Маҳаллий аҳолини қийнаб келаётган масалалар, жумладан, ижтимоий ёрдам, иш билан таъминлаш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тиббий хизмат сифати, болалар учун боғча қуриш, йўл таъмири ва имтиёзли кредит маблағи ажратиш билан боғлиқ ҳар бир мурожаат ҳисобга олиниб, қонуний ҳал қилинишига эришилди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Хусусан, Ширинобод қишлоғида яшовчи 21 нафар фуқаро ўзига тегишли уй-жойини кадастр қилиш, жараёнда ўз уйларига рўйхатга қўйиш-прописка масаласида муаммога дуч келаётган эдилар. Сабаби улар қўшни қишлоқда яшаб, (рўйхатда туриб), оилавий шароит туфайли Ширинобод қишлоғига янги уй қуриб, кўчиб ўтганлар. Қабулда ушбу мурожаат ижобий ҳал этилди.

Buxoro.uz

Шу куни яна 8 нафар фуқаро уй-жойлари кадастр ҳужжатини расмийлаштиришда муаммога дуч келаётганликларини билдириб, қонуний ёрдам сўради. Туман кадастр бўлими билан ҳамкорликда уларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилди. Фуқаролар М.Эшмуродова, Г.Ширинова ва М.Қудратовалар уйларида тикувчилик билан шуғулланишлари, шу боис замонавий тикув машинкаларига эҳтиёж борлигини билдиришди. Уларнинг мурожаатлари шу куни ҳал этилиб, кредит асосида тикув машинкалари ва дастгоҳлар олиб берилди. Уйма уй юриш асносида ҳудудда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 4 та хонадонга озиқ-овқат ва кундалик зарурий маҳсулотлар берилди.    

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган 200 дан ортиқ аҳолини қийнаб келаётган асосий муаммолардан бирини ҳал қилишга киришилди. Бу туман марказидан 130 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағрида яшаётган    аҳолини арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи эди. Жайдари тилда айтганда, ҳар ойлик “норма товар”ни мақбул нархда, кечиктирмасдан етказиб беришда узилишлар кўзга ташланаётганди. Мурожаат юзасидан тузилган ишчи гуруҳи ўрганишидан сўнг “Кўкча” ва “Оғитма” аҳоли пункти аҳолисига, шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактабига 8 турдаги ун, шакар, ёғ, гўшт, сабзавот ва бошқа зарурий маҳсулотлар вақтида ва арзонлаштирилган нархларда етказиб бериладиган бўлди.

Buxoro.uz

Ўша куни чўлқуварлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Report Page