Олотликлар халқаро турнирда 2 та олтинга эга чиқди 

Олотликлар халқаро турнирда 2 та олтинга эга чиқди 

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Жорий йилнинг 10 сентабрь куни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 2002-2003 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бахитжан Ташметов хотирасига бағишлаб ўтказилган ушбу анъанавий турнирда мезбонлардан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги Ўзбекистон спортчилари ғолиблик учун бел олишдилар.  Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар юртдошларимиз учун анчайин омадли келди. Ва якунда 21 нафарлик терма жамоамиз 20 та медалга эга чиқди. Қувонарлиси, совриндор спорчилар сафида бухороликлар бор. Жумладан, Олот туман БЎСМ шуғулланувчилари- Фарангиз Раджабова 57 кг вазнда, Жавлонбек Хайруллаев эса 73 кг вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупадан ўрин олишди.

Buxoro.uz

Маълумот учун, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш, 10 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу мусобақа терма жамоамиз аъзоларига 25-29-сентябр кунлари Қозоғистоннинг Aлмати шаҳрида ўтказиладиган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page