Диққат: Олотда яна бир фирибгар!

Диққат: Олотда яна бир фирибгар!

Buxoro.uz
Buxoro.uz

“Луқмаи ҳалол”-юртимизда етти хазинанинг бири балиқчилик билан шуғулланаётган хўжаликлар моддий манфаатдорлигини оширибгина қолмай, эл дастурхони мўл-кўллигига ҳисса қўшмоқда, парҳез ва тансиқ маҳсулотга бўлган талабни имкон қадар қондирмоқда. Дарвоқе, айнан бу соҳага бўлган қизиқиш ва талабнинг кучайгани айрим “уддабурро-ҳожатбарорлар”.учун ҳам айни муддао бўлмоқда. Одатда, бундайлар бироз содда ва ишонувчан “ўлжа”ни қўлга киритиш пайида бўлишади. Навоий вилоятининг Конимех туманида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган Темур Икромов(исм-фамилялар ўзгартирилган) ҳам ана шундай гўл ва содда тадбиркор-ҳавасмандларга “қармоқ” ташлаганлардан экан. Мўмай бойлик орттиришни кўзлаган бу йигит Олот тумани, “Пичоқчи” МФЙда яшовчи Ойбек Зуҳуров ҳамда шу қишлоқлик Фарҳод Зариповларни боплаб чув туширди. Вилоят ИИБ матбуот хихзматининг хабар беришича, туманнинг “Қирлишон” МФЙда жойлашган “Жигдали” чўл массивидаги кўл ҳудудидан алоҳида ер майдони олиш тараддудида бўлган йигитлар учун навоийлик “ҳожатбарор”нинг таклифи сариёғдай ёқиб тушганди. Аммо ҳар қандай “хизмат” учун тўлаш керак !

Товламачи йигит “томонлар билан музокара”ни ўрнига қўйиб, шу йилнинг апрель ойи охирларида ўзининг “Равшан” ва “Аббос” исмли танишлари орқали олотлик “харидорлар”дан жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни нақд олиб, кўздан ғойиб бўлган. Осмондан ”чалпак” ёғишига астойдил умидвор Ойбек Зуҳуров ва Фарҳод Зариповлар эса ниҳоят кутишдан чарчаб, туман прокуратурасига арз билан боришди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининнг 168-моддаси, 3-қисмига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Бу воқеа ҳар турли қинғир йўллар билан тадбиркорликка ҳавас қилганлар учун сабоқ бўлса айни муддао. 

Report Page