Болалар вакцинацияси ва ОАВ билан ҳамкорлик

Болалар вакцинацияси ва ОАВ билан ҳамкорлик

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Юртимизда вояга етмаганлар, хусусан, болалар ўртасида эдидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, жумладан, ўта хавфли юқумли касалликлар-полиомелит, дифтерия, қоқшол касалликлари олдини олиш борасида қатор эътиборли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу жараёнда ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилотининг мамлакатиимиздаги ваколатхонаси билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимизда миллий имунизация тизими янада кучайтирилди. ЮНИСЕФ кўмагида республикамизда янги вакцина харид қилинди. Шу боис болларни ёш тоифасига қараб эмлашга жалб этиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Бироқ шунга қарамай, аҳоли орасида эмлашлар хусусида ҳали-ҳамон салбий қарашлар мавжудлигини инобатга олиб, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда тарғибот ишлари янада жонлантирилмоқда.

Buxoro.uz

Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда ЮНИСЕФ Халқаро ташкилотининг республикамиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Бола соғлиги, хусусан, иммунизация масалаларини ёритиш” мавзусидаги семинар-тренинглар мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Бухоро вилоятидаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, давлат ва хўжалик органларининг ахборот хизматлари, блогерлар ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари иштирокида кечди. Унда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Наргиз Қосимова вакцинация ва уни болалар саломатлигига ижобий таъсири, ОАВда болаларни эмлашнинг самарадорлигини тарғиб этувчи ноодатий, замонавий материаллар тайёрлаш, ижтимоий тармоқларда ёритилаётган материалларда стереотипларни аниқлаш ва уларни бузиш, шунингдек, сохта ва ёлғон хабарларни аниқлаш ва фош этиш ҳақида батафсил маълумот берди. Мавзу доирасида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалри тингланди.

Buxoro.uz

Лойиҳа жойларда худди шу мавзуга ихтисослашган журналистларни кашф этиш ва тиббиёт муассасалари билан яқин ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page