Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Ўзбекистонда 6 йилдан бери қидирувда бўлган Когон шаҳар “Истиқлол” МФЙда рўйхатда турган, 1979 йилда туғилган Мирзо Фармонов (исм-фамиля ўзгартирилган) Россия Федерациясида ушланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИб матбуот хизмати. 

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув ва Терроризмга қарши курашиш бошқармалари ходимлари томонидан олиб борилган узоқ муддатли қидирув-суруштирив тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244прим-2-моддаси 1-қисми, 244прим-1-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (тақиқланган материалларни тарқатиш, шунингдек, Республикамизда фаолияти тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш) жиноятларни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун 2013 йил 6 сентябрь кунидан қидирув эълон қилинган Мирзо Фармонов Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланди. Ҳамда Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасига депортация қилиниши таъминланди, дейилади бошқарма хабарида.

Report Page