Буюк Британия делегацияси Бухоро давлат университетида

Буюк Британия делегацияси Бухоро давлат университетида

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Бухоро давлат университетига Буюк Британиянинг санъатшунос тадқиқотчиларидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди. Меҳмонлар таркибида таниқли санъатшунос олим, "Global Heritage" фонди раиси-Ева Скалла, Уэлс университети қошидаги коллежлар директори, таниқли жамоат арбоби-Жон Греер Эдж, санъатшунос олима, рассом-Елейн Граҳм ҳамда Шарқ миниатюраси бўйича мутахассис-эксперт, рассом-Aнахита Алави бор эдилар. Кўҳна Қитъанинг ривожланган давлати делегацияси аъзолари БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов билан учрашиб, ташрифдан кўзланган мақсад-вазифалар, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро, умуман, мамлакатимизнинг ўзига хос имижини яратиш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотлар хусусида илиқ фикрларини баён этдилар. Шунингдек, меҳмонлар ҳар икки давлат ўртасида санъат йўналишида ўзаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш таклифини билдирдилар. Шунингдек, давлатлараро маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда икки томонлама тажрибаларни кенг қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Меҳмонлар БухДУ Санъатшунослик факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол иқтидорли талаба ёшлар билан ҳам учрашишди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда талабалар чет элликларга ўзбек санъатининг ўзига хос йўналиши ҳисобланган мумтоз куй-қўшиқлардан намуналар ижро этиб беришди. Ўз ўрнида университет ректори ташриф учун меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, делегацияси аъзоларига  эсдалик совғаларини топширди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz

Шу куни меҳмонлар университетнинг Қатағон қурбонлари хотираси музейига ҳам ташриф буюриб, у ерда сақланаётган экспонатлар билан танишдилар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page