Doverennost

Doverennost

@Jizzax

1 октябрдан машина бошқариш учун яқин қариндошлар ўртасида ишончнома бериш тартиби бекор қилиниши мумкин

«Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/4931

Лойиҳада нотариат институтини такомиллаштиришга оид жуда кўп яхши янгиликлар ўрин олган.

Жумладан, қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда:

2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;

2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

Демак, хулоса қилиш мумкинки, агар ушбу Фармон лойиҳаси расман имзоланадиган бўлса, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб машина ҳайдаш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди.

Сиз ҳам лойиҳага кириб ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Муҳокама 4 августга қадар давом этади.
@Jizzax Telegram Rasmiy Kanali

Report Page