Donald Trump

Donald Trump


АҚШ президенти Дональд Трамп яшайдиган уйлар дабдаба, қимматбаҳо буюмлар ва айниқса, олтин ишқибозларини лол қолдириши аниқ.

Унинг Манхэттенда қад ростлаган 68 қаватли Trump Tower (Трамп минораси) биноси барчани шоҳона дизайни билан ҳайратга солмоқда. Миноранинг энг тепа қисмидаги уч қаватли пентхаусда миллиардер Трамп рафиқаси Мелания ва ўғли Бэррон билан яшайди.

Уй интерьери устида дизайнер Анжело Донгия ишлаган. Ғояга кўра, интерьер Людовик XIV "услуби"га хос бўлиши лозим эди.

Президент тиллани жуда ҳам яхши кўради.

Деярли барча нарса — идиш-товоқлардан тортиб, гулдон, ваза, қандиллар ва қолипгача — тилладан ясалган (24 каратли) ва уларнинг кўпчилигига бриллиантлар сепилган. Пол, устун ва шифтлар — тоза мармардан.

Мазкур пентхаус 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

Report Page