Dollar

Dollar

@islohotuz

Энди мобил илова орқали доллар сотиб олиш мумкин

Энди мобил илова орқали доллар сотиб олиш мумкин

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди, дея хабар қилмоқда"Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.


Report Page