АҚШ долларидаги белгилар нимани англатади ва нимага ишора қилади?

АҚШ долларидаги белгилар нимани англатади ва нимага ишора қилади?

Qiziqarli ma'lumot

Доллар белгиси нафақат Америка миллий валютаси, балки бошқа пул бирликлари, масалан, песо, эскудони белгилашда ҳам қўлланилади.

Доллар белгисини илк бор 1778 йилда Нью-орлеанлик ишбилармон Оливер Полок томонидан кашф этилиб, умухалқ эътиборига ҳавола этилган деб саналади. Ундан олдин эса муомалада “континентал пуллар” бўлган. Ўша пайт президент бўлган Бенжамин Франклин таклифига биноан, пул орқасига ўн уч ўрамдан иборат думалоқ занжир тасвири туширилган, бу илк ўн учта штатларни англатган. 1785 йилда АҚШ Конгресси ўз тангасини чиқариш ҳақида қарор қабул қилади. Томас Жефферсон шахсан ўзи намуна сифатида “испан доллари”ни олишни маслаҳат беради. 1792 йилда Ғарбда илк бор олтин ва кумуш тангалар қуйила бошланади. Илк Америка кумуш доллари 1794 йилда муомилага кирган. 1861 йилда илк қоғоз пуллар пайдо бўлади. Стандарт тўлов воситаси “United States Notes” (“Қўшма штатлар банкнотаси” бўлиб, у яшил ранги туфайли “ Green backs” деб аталган. Қулоғимизга таниш бўлган “бакса” сўзи бошланиши шундай бўлган.

Пулни ўрганамиз

Бир долларлик пулдаги 13 сирли рақами ҳақида кўплаб мақолалар ёзилган. Ҳақиқатдан ҳам бу доллар ушбу сон билан боғлиқ тимсолларга тўлиб ётибди. Бундан ташқари, унда Довуд юлдузи ҳам мавжуд. Келинг, 1 долларлик пулни яқинроқдан ўрганамиз.

Банкнотадаги икки доира АҚШнинг буюк муҳрини англатади. Чап доира: “Ҳаммасини кўргувчи кўз” ёки “буюк меъмор”. Унинг тепасида ANNUIT COEPTIS ёзуви мавжуд, у “тасдиқланган ташаббус”ни англатади. Пастда NOVUS ORDO SECLORUM –“янги муқаддас тартиб” сўзлари ёзилган.

Пирамида тагида лотин рақамлари билан MDCCLXXVI, яъни АҚШ ташкил топган 1776 йил битилган. Келинг, энди 13 рақамини қидириб кўрамиз, уни топиш у қадар қийин эмас.

Пирамиданинг 13 та зинаси; рим рақамлари хосиласи MDCCLXXVI (9 та белги), унга 1776 рақамидаги 4 та сон қўшилади; ANNUIT COEPTIS шиоридаги 13 та белги; Энди ўнг доирани кўриб чиқамиз: бургут. Унинг боши узра Довуд юлдузини юзага келтирган 13 та юлдуз. Довуд юлдузи. E PLURIBUS UNUM шиоридаги 13 белги (таржимаси “Кўпдан-бирлик») Бургут кўксидаги қалқонда чизилган 13 тик ва 13 ёнлама чизиқлар. Зайтун бутасидаги 13 япроқ ва 13 та мева. Бургутнинг чап панжасидаги 13 та ўқ. Лотин алифбосининг 13-ҳарфи саналмиш N 13 мартта учрайди. АҚШ молия муассасасининг тамғасида 13 та юлдуз тасвирланган. Расмий нуқтаи назар бир долларлик пулнинг орқа томонида “АҚШнинг буюк тамғаси” (инглизча Great Seal of the United States) мавжуд. Бу икки тасвирдир: чап томонда оқ бошли бургут, қалқон билан ҳимояланган, у юлдузли катак-катак байроқ нақши билан безалган. Бургут бир панжасида 13 мева ва 13 япроққа эга (АҚШни асосини ташкил этган 13 колонияни англатади) зайтун бутаси (тинчлик рамзи) мавжуд. Бургут тепасида 13 та юлдуз кўринади.

Бургутнинг боши зайтун шоҳи томонга қараган, бу АҚШнинг тинчлик тарафдорлигини англатади. (1945 йилгача бургут бошқа томонга қараган). Қалқон учи қонунчилик ҳукуматини, бургут боши-ижрочилик, думи-судни англатади. Бургут боши узра лотинча 13 ҳарфдан иборат E Pluribus Unum (“Кўплар ичидан ягона”) сўзли тасма жойлаштирилган. Чап томонда 1776 рақамли тугалланмаган пирамида тасвирланган. Пирамида АҚШнинг келгусидаги ўсиши ҳамда мукаммалликка интилишини анлатади. Учбурчак ичидаги қуёш нури билан ўралган “ҳаммасини кўргувчи кўз” (ўта қадимий диний тимсол) дунёни кузатиб турган беназир кучни англатади. Пирамида устида 13 ҳарфдан иборат «Annuit Coeptis» сўзи ёзилган бўлиб, у “У бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизни қўллайди” маъносини англатади, пирамида тагида яна бир лотин ибораси «Novus Ordo Seclorum» ёзилган, унинг маъноси “Авлодларнинг Янги Тартиби”, у “америкача давр”тимсоли саналади. Ўртада юқори қисмда «IN GOD WE TRUST» (Биз худога ишонамиз) деб ёзиб қўйилган. Нега доллар яшил рангга бўялгани аниқмас. 1929 йилгача доллар ишлаб чиқарилишида турли ранглар қўлланилган бир-хил яшил ранг 1929 йилдан қўлланила бошланган. Бу фактга қуйидагича изоҳ беришади: яшил бўёқ арзон бўлган, у ташқи таъсирларга нисбатан чидамли саналган, шунингдек бу ранг одамларга ишонч ва кўтаринкилик бахшида этган. Сўнгги йилларда доллар яна янги -сариқ ва пушти рангларга эга бўлмоқда.

Каналга қўшилиш учун юлдузлар устига босинг ⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

Report Page