diplomatiya

diplomatiya


Дипломатия университети бакалавриатида таълим олиш муддати энди 4 йил бўлади


Ўзбекистон Республикаси президенти «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. 


2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:


Университетнинг бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олиш муддати тўрт йилни ташкил этади, шу ўринда аввал ўқишга қабул қилинган талабалар амалдаги тартиб асосида ўқишни якунлайди ва диплом олади;


Университетнинг барча бакалавриат йўналишлари бўйича ўқишга қабул чет тили, математика/тарих, она тили ва адабиёт фанлари бўйича давлат тест синовлари якунлари асосида амалга оширилади;


абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади, унинг якунлари бўйича абитуриентларни давлат тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Report Page