ДХХ Афғонистонда ҳалок бўлган жангариларнинг болаларини Ўзбекистонга қайтарди.

ДХХ Афғонистонда ҳалок бўлган жангариларнинг болаларини Ўзбекистонга қайтарди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

ДХХ Афғонистонда ҳалок бўлган жангариларнинг етимлариниЎзбекистонга қайтарди.

Андижонда 1982 йил туғилган Фарҳод Ҳамроқулов  ишлаш учун  Россия Федерациясига кетади. Кейинроқ у турмуш ўртоғи Раъно Ҳамроқулова (1984 й.т.) ва 3 нафар фарзандини ўз олдига чақириб олади. Россияда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган Фарҳод Ҳамроқулов 2013 йил оиласини олиб, Озарбойжон ва Эрон орқали Покистонга боради ва “Туркистон ислом ҳаракати“га қўшилади.

2012 йилнинг август ойида Фарҳод Ҳамроқулов Покистон ҳукумати қўшинларинингтеррорчиларга қарши ўтказган ҳарбий амалиёти натижасида ҳалок бўлади.

Унинг ўлимидан сўнг 3 нафар фарзанди билан бева қолган Раъно Ҳамроқулова 2013 йилда бошқа бир жангари  билан никоҳ  қуради. 2014 йилнинг кузларида улар Афғонистонга кўчиб ўтишади ва қизи Райёна туғилади. Аммо, 2018 йил Раъно Ҳамроқулова саргардонликда орттирган оғир хасталикдан вафот этади.

2018 йилнинг август ойида  ДХХ ота-онасиз қолган болаларнинг  2 нафари - Осиёхон (2009 й.т) ва Райёналар (2014 й.т) Ўзбекистонга олиб келиб, бобоси ва бувиси қарамоғига топширган.

Май ойида Раъно Ҳамроқулованинг онаси қолган икки нафар набирасини ҳам қайтариш борасида ДХХдан ёрдам сўраган. Куни кеча Бибиойша (2003 й.т) ва Шерзодбеклар (2005 й.т) ҳам яқин қариндошлари бағрига қайтарилди.

"Энди бу болалар  мамлакатимизда яшаётган тенгқурлари қатори замонавий мактабларда таълим олиб, келажакда ватан корига ярайдиган шахслар бўлиб улғаядилар", – деб ёзибди ЎзА.


Report Page