Экология ва атроф-муҳит!

Экология ва атроф-муҳит!


Бугинги кунда экология ва атроф мухит холатини химоя қилиш ва яхшилашга катта эътибор берилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 21 апрелда имзоланган “Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш сохасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли фармонида ушбу сохани янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда атроф мухитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи 15 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Президентимизнинг фармони билан бугун вилоятимиз худудида кўплаб қурилиш амаллари, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан юридик ва жисмоний шахслардан режалаштирилаётган фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 25-майдаги “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018-йил 22-ноябрдаги №949-сонли Қарори ва 2014-йил 21-январдаги №14-сонли Қарори талабларига мувофиқ олиб боришларини сўраймиз. 

Амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф мухит ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёки кўрсатаётган холатларини аниқлаш ва бундай таъсир кучларни имкон қадар камайтириш чораларини кўриш, табиий ресурслардан оқилона ўринли фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Давлат экологик экспертизаси ўтказилади. Давлат эколигик экспертизаси ижобий хулосаси бўлмай туриб фаолият юритиш юқоридаги Қонун хужжатлари асосида тақиқланган.

Сирдарё вилояти давлат экологик экспертизаси ходимлари тадбиркорлар билан учрашувларда экология ва атроф мухитни химоя қилиш мавзусида тушунтиришлар ва тарғибот ишларини олиб боришмоқдалар. Жумладан, “Саноат Транс Инвест” МЧЖ ходимлари билан, “Милан-янгиер” МЧЖ ходимлари билан, “Дилрабо Имкон Файз” МЧЖ ходимлари билан бўлган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №949-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №820-сонли қарорлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди. Натижада МЧЖ ходимлари экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш чора тадбирлари тўғрисида қонунчилик асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хақида маълумотларга эга бўлдилар.

Юртбошимизнинг экология ва атроф мухит мухофазасига катта эътибор қаратаётганлари хам бежиз эмас. Инсон ва табиат бир бири билан чамбарчас боғлиқдир. Она табиатимизни асраб авайлаш хар бир инсон олдида турган мухим вазифалардан биридир. Шундай экан ўз фаолиятимизни экология ва атроф мухитни мухофаза қилишнинг барча қонун қоидаларига риоя қилган холда амалга оширилишини таъминласак, инсоният хаёт тарзини яхшилаш, табиий мухит холатини химоя қилишга яна бир қадам қўйилади. Зероки, экология ва атроф мухитни химоя қилиш ва келажак авлод учун уни сақлаш инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан биридир.

Хурматли фуқаролар ўз фаолиятимизни юқорида кўрсатилган қонун талаблари асосида амалга ошириб, атроф мухитни химоя қилишга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланшни таъминлашга, барча турдаги фаолиятларни экологик қонун талабларига мувофиқ олиб боришга ўз хиссамизни қўшайлик.


Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.






Report Page