СИРДАРЁДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

СИРДАРЁДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА


Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида рўй берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш учун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида мингдан ортиқ Андижонлик бунёдкорлар, муҳандису мутахассислар Мирзаобод туманига йўл олишганди.

Ўтган қисқа вақт ичида малакали бинокорлар томонидан Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида вилоятимиз учун ажратилган барча – 132 та уйнинг том қисми тўлиқ ёпиб бўлинди.

Айни чоғда ҳар бир тураржой учун иссиқхоналар ҳам қуриб берилмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли тарзда қондириш билан бирга уларнинг узоқ муддат давомида даромад манбаига эга бўлишига замин яратади.

Қурилиш ишларида жами Андижонлик 1875 та хашарчилар фаолият олиб бормоқда.



Report Page