Талофатдан тикланишга шахдам қадамлар...

Талофатдан тикланишга шахдам қадамлар...


– Шундай оғир пайтда ҳаммамиз сизларнинг ёнингиздамиз. Аввало, ҳар бир маҳаллага кириб, ўт ўчириш машиналари ёрдамида сувни қочирамиз. Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳаммасини секин-секин жойига қўямиз. Фермерларнинг масаласи ҳам даласига чиққан ҳолда ҳал этилади. Энг муҳими, ўзларингиз соғ-саломат, болаларингиз ёнингизда экан. Кўнгилни тўқ қилинглар. Худога илтижо қиламизки, бизга мададкор бўлсин, охирги кўрганимиз шу бўлсин, – Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Мирзаобод туман "Ҳақиқат" МФЙдаги бетон-панелли турур-жой биноларида тиклаш, таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилиши бўйича Сирдарё вилоятига жами 103 та бетон-панелли турар-жой бинолари бириктирилган бўлиб, шундан 92 таси "Ҳақиқат" МФЙ, 11 таси "Янгиовул" МФЙлардир. Ушбу маҳаллалардаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилиб, вилоятдаги 39 та қурувчига бириктирилган.

-Сардоба тумани сув омборининг 6-пикетида юз берган техноген ҳолатда зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларида қурилиш-таъмирлаш ишлари шиддат билан давом этмоқда. Сирдарё вилоятига бириктирилган Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" ҳамда "Янгиовул" МФЙларида айни бугунга келиб, бетон-панел турар-жой биноларининг том ва ички-ташки қисми, эшик ҳамда ром қўйиш, шу билан бирга, иккита хонадонга иссиқхона барпо этиш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Сирдарё вилоятига бириктирилган ҳудудда бизнинг штаб ташкил этилган. Ушбу штабда режадаги қилиниши керак бўлган ҳамда қилинган ишлар бўйича назорат олиб борилади. Ҳар кунги қилинган ишларни шахсан вилоят ҳокимимиз Ғофуржон Мирзаев назорат қилиб боради. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу ҳудудни файзли, кўркам, шинам маҳаллага айлантириш. Бунинг учун кечаю-кундуз ҳаракатдамиз, - вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ибрахимов.

Ушбу маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 50 та техника ажратилган бўлиб, 1369 та ишчилар сони, шундан 45 таси маҳаллий аҳоли ёшларидир. Ёшлар ҳам қурувчи ва ҳашарчиларга қўлларидан келгунча ўз ёрдамларини бермоқда. Шу бугуннинг ўзида туман ободонлаштириш ходимлари томонидан бир ярим мингта "арча" дарахт кўчатлари экилди.

Ҳар бир раҳбар ишига баҳо берадиган бу - Халқдир.


Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА







Report Page