Вилоят ҳокими ташаббуси билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.


– Шундай оғир пайтда ҳаммамиз сизларнинг ёнингиздамиз. Аввало, ҳар бир маҳаллага кириб, ўт ўчириш машиналари ёрдамида сувни қочирамиз. Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳаммасини секин-секин жойига қўямиз. Фермерларнинг масаласи ҳам даласига чиққан ҳолда ҳал этилади. Энг муҳими, ўзларингиз соғ-саломат, болаларингиз ёнингизда экан. Кўнгилни тўқ қилинглар. Худога илтижо қиламизки, бизга мададкор бўлсин, охирги кўрганимиз шу бўлсин, – Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Сирдарё вилояти Сардоба туманида сув омбори ёрилиши натижасида Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларига талофат етган. Ушбу талофатни бартараф этишда вилоятлардан ишчи-ходимлар, ҳарбий қисм аскарлари, қурувчилар ўз техникалари билан ҳашарга келишган. Талофат кўрган ҳудудларда шиддат билан ишлар кетмоқда.

Эвакуация қилинган аҳоли Янгиер шаҳар ҳудудига жойлаштирилган. Аҳолининг вақтларини унумли ўтказишда Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан жорий йилнинг 26-май куни вилоят Маданият бошқармаси томонидан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Маскандаги ёшлар учун шахмат, шашка ҳамда стол тенниси мусобақалари, рассомчилик кўргазмалари ташкил этилди. Ташриф буюрган санъаткорлар томонидан мусиқий чиқишлар барчанинг кўнглини хушнуд этди.


Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА







Report Page