"Бек қурилиш" МЧЖ раҳбари ҳамда ЎзЛиДеП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Бунёдбек Қамбаров ташаббуси билан хайрия ишлари амалга оширилди.

"Бек қурилиш" МЧЖ раҳбари ҳамда ЎзЛиДеП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Бунёдбек Қамбаров ташаббуси билан хайрия ишлари амалга оширилди.

Bahtigul Xidiraliyeva

Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг "Ал-Жоме' ас-Саҳиҳ" асарида "Барча Эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади" деган. Бугун Ўзбекистон учун синовли кунлар бўлмоқда.

Ушбу кунларда биз баҳамжиҳат бўлсак, бириксак албатта бу синовдан эсон-омон ўтиб оламиз. Жорий йилнинг 1 апрел куни Гулистон шаҳрида истиқомад қилувчи кам таъминланган ва яшаш шароити оғир бўлган оилаларга 500 кг. лик туя гўшти, 500 литр ёғ, 120 қоп ун, 500 кг.шакар ва 2000 та тухум "Бек қурилиш" МЧЖ ва партия аъзолари томонидан тарқатилди.

Юртбошимиз ҳамда вилоятимиз ҳокимига елкадош бўлиб ушбу хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган "Бек қурилиш" МЧЖ раҳбари Бунёдбек Қамбаров жорий йилнинг 4 апрел куни Сирдарё вилоятида яшовчи кам таъминланган оилалар учун 1 тонна картошка, 1 тонна пиёз, 1тонна сабзи, 2000 та тухум 120 қоп ун озиқ-овқат маҳсулотлари “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” омборхонасига келтирди. Эндиликда ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини вилоятимиздаги кам таъминланган оилаларга тарқатиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 апрел куни бўлиб ўткан йиғилишида Ўзбекистон халқи учун яна бир бор мурожаат қилиб:

«Кўпга келган ва жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар, албатта, ўтади. Бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардонавор енгиб ўтган. Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонаман.

Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган.

Яратганнинг ўзи халқимизни ва бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин! - дедилар.

Зеро, раҳбарга баҳо берадиган бу - Халқ эканлигини унутмайлик. Халқнинг назаридан асло қолманг!

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг. Уйда қолинг!

Report Page