Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Ш.Бнинг Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига қилган мурожаати юзасидан

Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Ш.Бнинг Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига қилган мурожаати юзасидан


Жорий йилнинг 5 март санасида Сирдарё тумани "Адолат" МФЙ, "Буюк Турон" кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Бнинг Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига Сирдарё туман шошилинч тез тиббий ёрдам шифокорлари устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Мурожаатда фуқаро, шифохонага юқори қон босими билан келишига қарамай, навбатчи шифокорлар сарсонгарчиликка йўл қўйиб, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатмаган ҳамда фуқаро қўлида бемор йўлланмаси бўлишига қарамай, керакли тиббий дориларни ололмаган. Ушбу шикоят аризаси юзасидан Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" тўғрисидаги қонунига асосан, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман соғлиқни сақлаш бўлимига истеъмолчининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши юзасидан сўров хати юборди. Натижада, Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб, керакли тиббий дори воситалари етказилди. Сарсонгарчиликка йўл қўйган, ишига нисбатан бефарқ бўлган туман шифокорига нисбатан хайфсан интизомий жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, истеъмолчи бу халқ, халқни розилигини олиш эса ҳар қандай давлат идорасининг вазифасидир.


Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси матбуот хизмати.


Report Page