Вилоятимиз ҳокими Оқолтин туманига ташриф буюрди

Вилоятимиз ҳокими Оқолтин туманига ташриф буюрди


Жорий йилнинг 13 март санасида вилоятимиз ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда мутасадди ташкилот рахбарлари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яна бир бор танишиш мақсадида бугун  Оқолтин туманига ташриф буюрди. Бугунги кунда туман марказида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Вилоятимиз ҳокими туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Марказдаги кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларини кўздан кечираркан: - Аввало туман аҳолиси бу ишлардан рози бўлиши керак. Эртага мана шу қурилаётган уйлар узоқ йиллар давомида аҳолининг яхши кунларига хизмат қилсин. Бунинг учун мана шундай кўп қаватли уйларнинг сонидан кўра сифатини яхшилашимиз, уйлар атрофида болалар ўйингоҳини, тураргоҳ ёнида гулзорларни, дам олиш масканини ташкил қилиш керак. Президентимиз айтганларидек, бизнинг қилаётган ишларимизда баҳони фақат халқ беради. Халқимизни рози қилсак ишларимизда унум бўлади - деб мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли кўрсатма ва топшириқларни бериб ўтдилар.


Вилоят ҳокимлиги қурилиш котибияти матбуот хизмати.




Report Page