Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари 2020 йил 12 март куни Мирзаобод туманида навбатдаги рейд назорат тадбирини ўтказдилар.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари 2020 йил 12 март куни Мирзаобод туманида навбатдаги рейд назорат тадбирини ўтказдилар.


Табиатдаги барча неъматлар инсон эҳтиёжи учун хизмат қилади. Бу ҳақиқат. Бироқ масаланинг яна бир томони бор. Яъни бу неъматлар туганмас-битмас, деб ўйлаш нотўғри. Табиатдаги ҳар бир неъмат – ўлчовли, уларнинг қадрини билиб, тўғри ва самарали фойдаланиш орқалигина озни кўпайтириш, кўпга барака киритиш мумкин. Овчилик – ибтидодан инсоннинг қон-қонига сингган хусусият. Қадимда бу ишга уни ризқ топиш, қорин тўйдириш эҳтиёжи бошлаган бўлса, бугунга келиб овчилик – бўш вақтни мазмунли ўтказиш усули, замонавий тилда айтганда, “хобби”га айланди. Табиат билан юзма-юз келиш, ўрмону тоғлар ҳавосидан баҳраманд бўлиб, зилол сувли дарё ва сойлар бўйида кезишни хуш кўрувчилар орамизда кўплаб топилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 100 га яқин балиқ тури мавжуд. Балиқ ови мавсуми куз ойларидан бошлаб, мартга қадар давом этади. Чунки бу даврда сувнинг ҳарорати плюс 14 даражадан паст бўлади ва балиқлар ортиқча озиқланмай, истеъмол қилиш учун яроқли ҳолатда бўлади. Шундай пайтдан фойдаланиб, ноқонуний тарзда балиқ овлагичлар ҳам топилиб қолади.

Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Мирзаобод тумани Мирзачўл СИУ ҳудудида ана шундай ноқонуний балиқ овловчиларни ушлади.

Мирзаобод тумани Мирзачўл СИУ Янгиовул маҳалласи ҳудудидаги йўлдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.Назаровга тегишли ВАЗ 21013 давлат рақами 20 L 098 СА бўлган автомашина тўхтатилиб, унинг юк хонаси кўздан кечирилганда, автомашина корхонасидан ноқонуний балиқ овлаш қуроллари бўлган 10 дона лескали тўр, 1 дона резина қайиқ, 1 дона резина насос, 2 дона резина комбинзон 2 дона эшкак ва 4 турдаги жами 30 дона тахминан 20 кг балиқлар борлиги аниқланди. Суриштирув жараёнида шу нарсалар аниқ бўлдики, ўз сўзларидан Мирзаобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаролар У.Юсупов ва Д.Назаровлар ВАЗ 21013 давлат рақами 20 L 098 СА бўлган Д.Назаровга тегишли бўлган автомашинасида келиб, Мирзачўл СИУ Янгиовул маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи очиқ зовурдан лескали тўр ёрдамида ноқонуний ва рухсатсиз равишда жами 30 (ўттиз) дона; 22 (йигирма икки) дона сазан (зоғора), 5 (беш) дона толстолоб (дўнг пешана), 2 (икки) дона оқ амуро ва 1 (бир) дона усач (туркистон мўйлабдори) балиқларини овлаганликларини айтиб, тушунтириш хати ёзиб беришди.

Ушбу фуқароларга тегишли бўлган ноқонуний балиқ овлаш қуроллари бўлган 1 дона лескари тўр, 1 дона резина қайиқ, 1 дона резина насос, 2 дона резина комбинзон, 2 дона эшкак ва 4 (тўрт) турдаги жами 30 дона тахминан 20 кг балиқлар фотосуъратга олинди. Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорининг 14-иловасига асосан табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 9 589 000 сўм даво ҳисобланди ва Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90 моддаси 4 бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар таёрланмоқда.

Табиатни асрайлик азизлар!


Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.








Report Page