"Ўзсаноатқурилишбанк" АТ Сирдарё минтақавий филиали жамоаси вилоят ҳорижий тилларга ихтисослаштирилган 1-сонли мактаб-интернатига ташриф буюрди

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТ Сирдарё минтақавий филиали жамоаси вилоят ҳорижий тилларга ихтисослаштирилган 1-сонли мактаб-интернатига ташриф буюрди


Ўзсаноатқурилишбанк" АТ Сирдарё минтақавий филиали жамоаси, 2020 йил 23-29 март кунлари Республикамиз ҳудудида ўтказилиши режалаштирилаётган "Жаҳон пул хафталиги" (Global Money Week)ни кўтаринки руҳда ўтказиш ҳамда ушбу ҳафталик доирасида мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида, вилояти, ҳорижий тилларга ихтисослаштирилган 1-сонли мактаб-интернатига ташриф буюрди.

Мактабнинг 500 нафар ўқувчилари 3 гуруҳга (1-гуруҳ 4-5 синф ўқувчилари, 2-гуруҳ 6-8 синф ўқувчилари, 3-гуруҳ 9-11 синф ўқувчилари) бўлинган ҳолда "Қандай ва нима мақсадда пул жамғараман?", "Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?", "Банк 2040 йил менинг тассавуримда" мавзуларида тушунча ва фикрларини иншо кўринишида баён қилишди. Ғолиблар 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида Республика босқичида иштирок этишади. Республика босқичида ғолиб бўлганлар жорий йилнинг 28 март куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган фестивал доирасида тақдирланадилар.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТ Сирдарё минтақавий филиали ахборот хизмати.








Report Page