Бюронинг Боёвут туман бўлими томонидан, жамоатчилик билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бюронинг Боёвут туман бўлими томонидан, жамоатчилик билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

https://t.me/MIB_Sir_vil

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев – ўз маърузаларида “Мен бу ҳақда биринчи марта (24.01.2020 йилда) Олий Мажлисга Мурожаатномамда гапирдим, яъни бизда камбағалликнинг кўплиги тўғрисида. Афсуски, биз шу пайтгача аксарият фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам, камбағал эканини кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмаганликка олдик. Бу нотўғри, афсуски, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқимизнинг 4-5 фоизи камбағал экани аниқланди. Энди яшириш керак эмас, оғир шароитларда яшаётган одамларимизнинг асл муаммоси, вазиятини тушунишимиз, барча тоифадаги раҳбарлар дунёқарашимизни ўзгартиришимиз лозим бўлади.

Биздаги маълумотларга кўра, айрим оилаларнинг топаётган ойлик даромадининг қарийб 70 фоизи, Худо кўрсатмасин, ўша хонадонда кимдир оғир бетоб бўлса, етмай қоляпти. Хўш, бундай оилаларни ўзига тўқ, дея оламизми? Албатта, йўқ. Рости, президент сифатида одамларимизнинг нима истеъмол қилаётгани, соғлиғи ҳақидаги ўйлар ҳар куни мени қийнайди. Қорақалпоғистон Республикасида 500 минг, Сурхондарё вилоятида 500 минг, Наманган вилоятида 400 минг, Жиззах вилоятида 210 минг ва Сирдарё вилоятида 130 минг аҳоли камбағал. Бу рақамларни маҳаллалар кесимида олсак, янада оғир рақамларга гувоҳ бўламиз. Бу вазиятда масъул раҳбарлар бир жойда ўтириши мумкин эмас. Одамларимизни бундай оғир шароитдан қандай чиқариб оламиз, деган саволни ўзига бериши лозим.

Камбағалликни камайтириш – бу оиланинг ойлик ёки нафақасини кўпайтириш, оммавий кредит бериш, дегани эмас. Таъбир жоиз бўлса, шу вақтгача биз одамларимизга балиқ бердик. Бу тажриба ўзини мутлақо оқламади. Халқимизга балиқ тутишни ўргатишимиз, қармоқ беришимиз лозим» дея таъкилаб, кун тартибидаги масала юзасидан масъул раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев, камбағалликни камайтириш бўйича Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани наъмуна бўлиши кераклигини, энди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари билан биргаликда камбағалликни камайтириш ва тадбиркорлик муҳитини шакллантириши лозимлиги айтилди.

Ушбу топшириқнинг ижроси юзасидан, 28-февраль куни Боёвут туманига Молия вазирининг ўринбосари Ё.Э.Турсунов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А.Азизовлар ташриф буюриб, вилоятининг сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда, шахсий уй-жойи бўлмаган, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, яъни камбағалликда кун кечираётган фуқароларнинг турмуш тарзи билан танишиш учун улар яшаётган хароб ахволдаги умумий турар жойида ҳам бўлишди. Шундан сўнг, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ночор қатламини камбағалликдан чиқариш масалалари муҳокама қилинди ва кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокурори Р.Р.Машарипов томонидан туман сектор раҳбарларига камбағал, ночор оилаларнинг асосий муаммолари, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шу ўринда, берилган топшириқларнинг ижроси ўлароқ, Бюронинг Боёвут туман бўлими томонидан фуқароларга электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, ноқонуний ҳолатларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик юзасидан қўшимча тушунтириш ва кўрсатмалар берилиб, оғир ахволдаги умумий турар жойда истиқомат қилаётган, яъни камбағалликка тушиб қолган 10 та оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида электр энергиясидан 5 млн.885 минг 125 сўм ҳамда табиий газдан бўлган 2 млн.617 минг 120 сўм қарздорликлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликларини ўз вақтида тўлаб бера олмаганлиги учун МИБ томонидан тармоқдан ажратилган 4 та камбағал оила учун саҳоватпеша ҳомийлар томонидан жами 1 млн. 784 минг сўм қайта улов пули тўлаб берилиб, тармоққа қайта уланиши таъминланди.

Ҳозирги кунда МИБ Боёвут туман бўлими томонидан, жамоатчилик билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, кам таъминланган (камбағал) оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда. Пировард мақсад, аҳоли орасида камбағалликни камайтириш ва тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга оз бўлсада хисса қўшишдир.

Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими.














Report Page