Бухоролик депутат 100 нафар эҳтиёжмандга моддий ёрдам кўрсатди

Бухоролик депутат 100 нафар эҳтиёжмандга моддий ёрдам кўрсатди

William Wallace

Карантин вақтида тадбиркорлар муҳтож одамларга ёрдам беришда давом этишмоқда. Либерал демократик партиясининг Бухоро шаҳар кенгаши депутати Нодир Ҳамдамов Бухородаги «Баҳовуддин Нақшбанд», «Маҳмуд Торобий» ва «А.Сифатмуний» маҳаллаларида яшовчи 100 нафар эҳтиёжманд одамларга моддий ёрдам кўрсатди.

«Қизим 27 ёшда. У болаликдан ногирон. Депутат Нодир Ҳамдамов хонадонимизга уни йўқлаб келиб, бизга моддий ёрдам кўрсатди. Унинг Рамазон ҳайитида қилган савобли ишидан хурсанд бўлдик», дейди «А.Сифатмуний» маҳалласида яшовчи Ирода Усмонова.

«Анча йил олдин Россияда автоҳалокатга учраб, бир умрга ногиронлик аравачасига михланиб қолдим. Биринчи гуруҳ ногирониман. Қизим билан яшайман. Соғлиғинг бўлмаса, одамга жуда қийин. Бироқ кўнгил сўровчилар қалбимга таскин беради. Бугун мени йўқлаб келганларга минг раҳмат. Ана шундай паллаларда қандай ҳолатда бўлишингга қарамай, ўзингни керакли ҳис қиласан киши», дейди депутатнинг кўмагидан боши осмонга етган Амир Темур кўчасида яшовчи Матлуба Ордиева.

ЎзЛиДеп Бухоро вилоят кенгаши ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page