Муносиб номзодлар маъқулланди

Муносиб номзодлар маъқулланди

@inomjon
Олий Мажлис


Олий Мажлиснинг13 май кунги ялпи мажлиси кун тартибида иккита масала, яъни Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимларига тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.

        Бош вазир ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келган Мусаев Бегзод Анваровичнинг, Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган Шерзод Давлятович Қудбиевнинг номзоди тавсия этилди.

        Дастлаб, номзодларнинг қисқа муддатга мўлжалланган истиқболли дастурлари фракциялар қўшма мажлисида эшитилди ва муҳокама қилинди.

        Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тавсия этилган номзод Б.Мусаев ўз дастурида тиббиёт,таълим, мактабгача таълим соҳаларини ислоҳ қилинишини таъминлаш ва ривожлантириш, мазкур соҳаларнинг қуйи тизимигача тушиб бориб,у ердаги оддий ҳамшира, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг дарди ва муаммоларини ўрганиш кабимасалалар ўрин олганиниайтиб ўтди.

        Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига номзод Ш.Қудбиевнинг дастурида белгиланган вазифалар ҳам эшитилди. Хусусан, номзод энг устувор вазифа сифатида солиқ органларини тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи органлардан бирига айлантириш, соҳага рақамли иқтисодиётни татбиқ қилиш, солиқ фаолиятини амалга оширишда имкон қадар инсон омилини камайтиришга эътибор қаратганини таъкидлади.

        Узоқ муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг тавсия этилган номзодлардепутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.


И.Қудратов ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Report Page