БИРОДАРЛАР, КЕЙИН КЕЧ БЎЛМАСИН

БИРОДАРЛАР, КЕЙИН КЕЧ БЎЛМАСИН

@inomdeputat

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 18 март куни коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга қилган мурожаатида юқумли хасталик мамлакатимизни четлаб ўтмаганлигини таъкидлаган эди. Ҳозирда коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида давлатимиз раҳбари ва ҳукумати томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

   Хусусан, "Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. 

Испания, 2 апрель 2020 йил

   Фармон билан Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди, шунингдек, тадбиркорлар, хўжалик юритувчи субъектларига хар ҳил турдаги солиқ имтиёзлари, карантинга олинган ота оналар, шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга нафақа ва моддий ёрдам, тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга ойлик лавозим маошига қўшимча тўловлар жорий қилиниши каби бир қатор имтиёзлар берилиши белгиланди. Аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этилди.

Ҳукумат томонидан ҳам юқумли касалликнинг олдини олиш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 миллиард долларгача маблағ ажратишни сўради. ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг АҚШ долларига тенг миқдорида грант ажратилишини маъқуллаган.Банк томонидан, Республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин кунларда банк раҳбарияти томонидан ва пандемияда шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча молиявий ресурсларни ажратиш масаласини кўриб чиқилади.

Коронавирус пандемияси хорижий давлатларда кўплаб фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда, бу ҳақда ОАВ лари орқали мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда, хусусан Россияда коронавирус юқтирганлар сони бир кеча-кундузда 601 нафарга ошди, бугунги кун ҳисобига уларнинг жами 4149 нафарни ташкил этмоқда. Айтиш жоизки, 80 фоиз касаллик юқтирганлар Москва ва Москва атрофига тўғри келади.

Испанияда аҳвол бундан-да оғир. Кунига 300 нафар испаниялик яқинларидан жудо бўлмоқда. Мамлакатда касалликдан вафот этган одамларни кўмиш учун навбатлар ҳосил бўлаётир, суғурта компаниялари марҳумларни кўмиб улгуришмаяпти. Испанияда аҳволнинг бу даражада оғирлашувига мамлакат раҳбариятининг жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Евроиттифоқ ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришларига қулоқ солмаганлигида, халқ тақдирига бепарво бўлганидадир. Карантин фақатгина 16 мартда эълон қилинди, бир ярим ҳафтадан сўнггина кучайтирилди. Ҳозир Испанияда карантин тартибини бузганларга нисбатан қаттиқ чоралар - 600 минг евро жаримадан қамоқ жазосигача белгиланган. Аммо, мамлакатдаги аҳвол ўнгланиши жуда қийин кечяпти.

Ўзбекистонда ҳам бугунги кунга келиб, каратин тартибини бузган фуқароларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари белгиланди. Аммо, шунга қарамасдан, мамлакатимизда карантин қоидаларини бузаётган фуқароларимиз ҳам оз эмас. 

Миллий гвардиянинг телеграмдаги расмий каналида хабар берилишича,

кеча, 2 апрель куни давомида Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан 2444 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. 

Шундан 2443 нафар тартиббузар маъмурий жавобгарликка, 1 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилди.

Қадрли юртдошлар, агар биз ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилсак ва зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасдан уйимизда сабр билан ўтирсак, вирусни тарқаб кетишига имкон қолдирмаган бўлар эдик ва тез орада бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус аталмуш балодан халос бўлардик.

Иномжон Қудратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Report Page