АҲОЛИ ЎРТАСИДА КОРОНАВИРУС ВА ВАҲИМА КЕНГ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН  ДЕПУТАТЛАР ЎЗ КРЕСЛОЛАРИНИ ТАРК ЭТДИЛАР

АҲОЛИ ЎРТАСИДА КОРОНАВИРУС ВА ВАҲИМА КЕНГ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН  ДЕПУТАТЛАР ЎЗ КРЕСЛОЛАРИНИ ТАРК ЭТДИЛАР


@inomjondeputat

Гулистон тумани

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда ўзлари сайланган округ аҳолиси ўртасида манзилли ва уйма-уй тарғибот-ташвиқот ишлари, шу билан биргаликда карантин даврида озиқ-овқат ҳамда дори-дармон, антисептик воситалар етарлилигини мониторинг қилиш мақсадида ўз ҳудудларига йўл олдилар.

75-Боёвут сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов бугун Гулистон туманида бўлиб, юқоридаги масалалар бўйича ўрганиш ўтказди.

Гулистон тумани

-        Тумандаги Марказий деҳқон бозорида бўлиб, 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўзгармаганлиги, кескин ошишига йўл қўйилмаганлигининг  гувоҳи бўлдик, - дейди И.Қудратов. – Туманда озиқ-овқат заҳиралари етарлилиги, ваҳимага ўрин йўқлиги, шу билан бирга  коронавирусга қарши курашиш борасида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Гулистон тумани

Депутат туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда  дорихоналарда бўлиб, антисептик воситалар ва тиббий ниқоб  мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилди. Туман тиббиёт бирлашмасида коронавирусга чалинганлиги гумон қилинган беморларни қабул қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилганлиги, навбатчилик ташкил этилганлиги, аммо, муассаса ва айрим дорихоналарда керакли дори-дармон ва махсус ҳимоя воситалари заҳираси етарли эмаслиги аниқланди. Туман тиббиёт бирлашмаси  томонидан заҳирани шакллантириш мақсадида  70 млн сўм ажратиш борасида туман ҳокимлигига мурожаат қилинган.

Гулистон тумани

Шу билан бирга карантин эълон қилинганлиги муносабати билан ташкилот ва идоралар, корхона ва муассасаларда давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилиш ишлари билан ҳам танишдик. Бу борада мутахассислар томонидан шакллантирилган махсус дезинфекция воситалари икки ҳафтага етишини, талаб янада кучаядиган бўлса, танқислик вужудга келиши мумкинлигини айтишди. Қўшимча заҳира шакллантириш бўйича  туман ҳокимлигига мурожаат қилишганини билдиришди, -дейди И.Қудратов.

Ҳар иккала мурожаат депутат назорати остига олинди.

Report Page