Depressiya

Depressiya

Fazliddin’s post

​#ДОЛЗАРБ 


Депрессия – батамом руҳий тушкунликка тушиш ва ӯзига ишонмасликдир. 


 Бундан қутулишнинг ӯнлаб йӯллари бор. 

 Аниқроғи, депрессияга тушмаслик учун амал қилиш керак бўлган кӯплаб ишлар бор. 

 Шулардан энг биринчиси мусулмон бӯлмоқдир. Яъни, Исломда иймон келтириш лозим бӯлган барча нарсаларга қатъий ишонмоқ . 

 Иймонсиз ҳам депрессиядан чиқишнинг йӯллари кӯп, дейишади. Лекин бу йӯлларнинг барчасининг охири ҳалокатлидир. 

 Масалан, ароқхӯрлик, нашавандлик, зинокорлик шулар жумласидан. 

 Бу йӯллар вақтинча депрессиядан ҳалос қилгандек туюлади-ю, аммо охир-оқибатда аввалгидан ҳам оғирроқ депрессияга олиб боради. 

 Ечим фақат иймонда. 

 Иймонли кимса депрессияга, яъни тушкунлик ва умидсизликка деярли тушмайди. 

 Мабодо, қаттиқ синовлар, оғир мусибатлар натижасида иймонли кимсада ҳам маълум муддат депрессияга ӯхшаш ҳолатлар, тушкунликлар кӯзга кӯринса-да, у ҳар бир мӯмин - мусулмон амал қилиб юрадиган қуйидаги ишларда бардавом бӯлса, тезда ӯзини ӯнглаб, одатий ҳаётида давом этаверади:

1. Аллоҳ таолони иложи борича кӯпроқ зикр қилиб, нажотни Унинг Ӯзидангина кутса;

2. Беш вақт намозга иложи борича масжидга чиқса, жамоатга қӯшилса;

3. Ҳар доим, хусусан, намоздан кейинги дуоларида барча мӯмин-мусулмонлар учун яхшиликлар ато этишини Аллоҳ таолодан сӯраса;

4. Ӯлимни ва қайта тирилишни ҳар соатда эслаб турса;

5. Истиғфорни кӯп-кӯп айтиб юрса;

6. Қӯлидан келганича савоб ишларни кӯпроқ қилишга ҳаракатда бӯлса;

7. Ӯзидан кӯра ҳам аҳволи оғирроқ кимсалар борлигини эсидан чиқармаса;

8. Барча мусибатлари аслида синов эканини унутмаса;

9. Дӯзахдан қӯрқиб, жаннатни орзу қилса;

10. Қуръонни кӯпроқ тиловат қилиб турса;

11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга мерос бӯлиб қолган суннат амалларни, хусусан, тонгги ва кечки дуоларни доимий равишда одатга айлантирса;

12. Ёлғизликдан қочса. Йигитдир, қиздир, бевадир, ким бӯлса ҳам, ёлғиз яшамай, суннатга амал қилиб, оила қуришга рағбат қилса.

 

 Аллоҳим, барчамизга мустаҳкам иймон ато этгин!

 Умримизни фақат ва фақат Исломда яшаб ӯтишимизни насиб қилгин!


Дониёр Файз 

Шаҳобиддин Одилов

Report Page