Нега депутат раҳбарни судга берди? 

Нега депутат раҳбарни судга берди? 

🌐OLTIARIQ_TV

•••

Ў.Отабоев


Хозирги кунда давлатимиз раҳбарининг юксак сиёсий ирода ва қатъий талабларидан келиб чиқиб, барча давлат ташкилотлари ўз олдиларига бир мақсад қўйиб, яъни “халқ розилиги ва фаровонлиги учун” тамойили асосида ўз иш фаолиятларини йўлга қўйиб келмоқда.  

Шундай экан биз депутатлар ҳам ўз иш услубимизни “халқ розилиги ва фаровонлиги учун” тамойилига асосланиб олиб боришимиз бугунги кун, давр талабидир. Мана маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтганига ҳам орадан кўп вақт ўтмаган бўлсада, ўтган давр мобайнида маҳаллий ижро ҳокимияти ва давлат органларининг халқ розилиги ва турмуш тарзининг фаровонлиги йўлида садоқат ва матонат билан хизмат қилиб келишаётганликларини, шу ўринда жойлардаги мавжуд муаммоларни хал қилишда кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда бамаслахат иш олиб боришаётганликларининг гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Лекин баъзи бир қўштирноқ ичидаги “раҳбар”лар томонидан миллий қонунчилигимиз талаб ва нормаларига бўйсунмаслик, мавжуд муаммолар ва уларнинг муқобил ечими борасида сусткашликларга йўл қўйиш ҳолатларининг мавжудлиги дилни хира қилади. 

Жорий йилнинг 27 апрель санасида ўз депутатлик ваколатимдан фойдаланиб, туманимизда “Обод қишлоқ” давлат дастурининг 2019 йилдаги ижроси юзасидан хусусан, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Катпут, Бўрбонлиқ, Повулғон қишлоқларида амалга оширилган ишлар, янги яратилган иш ўринлари юзасидан Олтиариқ туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Қобилов номига 11-сонли депутатлик сўрови киритган эдим. Мазкур депутатлик сўрови бўйича марказ раҳбари томонидан хеч қандай огоҳлантиришсиз ва узрли сабабларсиз белгиланган муддатларда қасддан жавоб хати юборилмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўрови олиинган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай депутат сўровига жавоб хати юбориши шартлиги кўрсатииб қўйилган.

Юқоридаги ҳолат туман халқ депутатлари кенгаши доимий комиссиясининг ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ўрганишни кечиктиришга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман Адлия бўлими раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда, марказ раҳбарининг хатти-харакатлари юзасидан Олтиариқ туман маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган эдим. 

2020 йилнинг 16 июль санасида Олтиариқ туман маъмурий суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья И.Матмусаев ва А.Валидиновнинг котиблигида суд бўлиб ўтди. Унда Олтиариқ туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Қобилов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 193-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорда жарима жазоси тайинланди.

Зеро, Мухтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одил ва адолатли сиёсатни жойларда тўғри ва аниқ амалга оширилишига ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмайлик!

Олтиариқ туман 

      кенгаши депутати    

        Ў.Отабоев.

Report Page