Аслида DENA шарбатлари қандай тайёрланади

Аслида DENA шарбатлари қандай тайёрланади


DENA ўз заводида айрим блогерлар учун экскурсия ўтказди ва шарбат ишлаб чиқаришнинг барча сирларини ошкор қилди.

Мева шарбати – соғлом овқатланишнинг асосларидан бири. Аммо соғлом турмуш тарзи тарафдорлари орасида қадоқланган шарбатларнинг фойдаси ва табиийлиги ҳақида кўпинча баҳс-мунозаралар бўлади. DENA ўз маҳсулотининг тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини намойиш этиш ҳамда блогерларнинг барча саволларига ҳаққоний жавоб бериш орқали шарбат ҳақидаги янглиш фикрларни бартараф қилишга қарор қилди.

Блогерларга завод бўйлаб кенг экскурсия ўтказилиб, уларга етилиб пишган меваларнинг дарахтлардан узиб олишдан то, DENA шарбатини дастурхонга етказишга қадар бўлган барча технологик жараён занжири ҳақида гапириб берилди.

Корхона ҳудудига меҳмонлар билан бир вақтда олча саватлари ортилган юк машиналари кириб келди. Мазкур мевалар мазали ва бой таъмли олча шарбатининг бош ингредиентига айланади. Бу йил олча ҳосилдорлиги икки бараварга пасайиб, нархлар эса деярли 80% га ошиб кетган. Шунга қарамай, компания ўз стандартларга содиқ қолиб, арзонроқ ечимларга ўтмасдан, олча ва бошқа меваларни сотиб олишни давом эттирмоқда.

Экскурсия олча ювиш машинасига туширилаётган цехнинг дарвозаларидан бошланди.

Олчалар заводга келтирилганда, улар яхшилаб ювилади, сараланади ва тозаланади. Сўнгра, мевалар уларни шарбатга айлантирувчи жараёнга ўтказилади. Кейин, меваларнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолувчи қуйилтирилган пюре олиш учун шарбат таркибидаги сувнинг катта қисми буғлантирилади. Бундай шаклдаги концентратланган пюрени ўзгаришларсиз икки йилгача сақлаш мумкин. Бу заҳиралар мева мавсумидан кейин ҳам шарбат ишлаб чиқариш имконини беради.

Блогерларга шарбат ишлаб чиқариш учун меваларнинг аксарият қисми маҳаллий деҳқон-фермерлардан сотиб олиниши, тропик мевалар эса шу мевалар сероб бўлган бошқа мамлакатлардан қуйилтирилган шарбат ёки пюре шаклида импорт қилиб олиб келиниши ҳақида сўзлаб берилди.

Пюрени қайтадан шарбатга айлантириш учун, аввалроқ буғлантириб юборилган суюқлик миқдорини таркибга қайтариш ва шакар қўшиш керак. Ушбу жараённи технолог беҳи мисолида яққол кўрсатиб берди. Аввал, блогерлар қуюқ концентратланганган пюрени татиб кўришди. Сўнгра мутахассис уларнинг кўз ўнгида пюре нисбатини ҳисоблаб, шарбатни тиклаб кўрсатди. Ҳосил бўлган роҳатбахш шарбат барчага тарқатилди.

Таклиф қилинган блогерлар орасида, оналар ҳам бор эди. Ёрқин қадоқли ва завқли қаҳрамони бор Denazavrik номли болалар шарбати ҳам уларнинг эътиборидан, табиий-ки, четда қолмади. Корхона директори Шерзод Курязов болалар шарбати билан боғлиқ барча саволларга шахсан жавоб берди. Жумладан, ушбу шарбатларда консервантлар, сунъий ҳид берувчилар, ширинлатгичлар ва ранг берувчилар йўқлигини таъкидлаб ўтди. Болалар учун шарбатлар ёш истеъмолчиларнинг соғлиғи ҳақида қайғурган ҳолда уч ёшдан сўнг тавсия қилинади ва махсус талаблар доирасида ишлаб чиқарилади.

“Биз гўё ўзимиз ва оиламиз учун шарбат тайёрлаймиз, сўнгра уни бошқалар билан баҳам кўрамиз. Биз ўз маҳсулотимизни хотиржам ўз фарзандларимизга бера оламиз ва уни ўзимиз ҳам ҳузур билан ичамиз”, - таъкидлайди корхона раҳбари.

Шунингдек, блогерларга DENA шарбатларини герметик қадоқлаш хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди. Қутига қуйилишдан олдин шарбат тез қиздирилиб, кескин совутилиши билан ундаги витаминлар сақлаб қолиниши, микроблар эса йўқ қилиниши ҳақида айтилди. Олти қатламдан иборат қадоқ эса нур ва ҳаво ўтказмаслиги билан бу маҳсулотни хона ҳароратида бир йил сақлаш имконини беради. Аммо қути очилгандан сўнг, у фақат музлатгичда сақланиши лозим.

Экскурсия сўнгида меҳмонларда шарбат сифати борасида барча саволларига жавоб берилди. Жумладан, барча қадоқланган шарбатлар олма ва қовоқ этидан ёки мевали кукунлардан тайёрланади деган англашилмовчиликларга чек қўйилди.

“Бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз – бу, оиламиз ва истеъмолчиларимиз учун бир вақтнинг ўзида мазали, соғлом ва табиий ичимликлар ишлаб чиқаришдан иборатдир”, - дея ишлаб чиқарувчилар экскурсияга якун ясадилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page