ДЕМЕНЦИЯ

ДЕМЕНЦИЯ

Мавжуда Мавлянкулова

Деменция алоҳида касаллик эмас, балки ривожланиб борувчи, муттасил тус олувчи бошқа касаллик билан учровчи бош мия ўзгаришидир.

Ҳар хил касалликлар билан умумлаштировчиси бу ақлий қобилиятнинг пасайиши, янги билим ва кўникмаларни эгаллай олмаслик, бор кўникмаларнинг йуқолишидир. 

Деменцияга турли касалликлар, бошмияга зарбалар, инсульт ва Альцгеймер касаллиги сабаб бўлиши мумкин.

Энг кўп деменция ҳоллари Альцгеймер касаллигида учрайди.

Касаллик бош мия тўқималарини зарарлантириб, кейин уларни ҳалок қилади.

Кейинги ўринда қарилик деменцияси туради. Томирлардан қон айланиши сустлашуви бош миянинг кислород билан таъминланишини ёмонлаштиради, оқибатда мия нейронлари зарарланади.

Учинчиси бу алкоголь деменцияси. Номидан маълумки, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилган кишиларнинг рухий ва ақлий ҳолатини билдиради.

Деменция енгил, ўрта ва оғир холатларда ривожланади. Енгил , яъни бошланғич форма сида айрим сўзларни унутиш, нутқ йуналишини йукотиш, кайфият ўзгарувчанлиги кузатилади.

Ўрта ҳолида киши янги информацияни ўзлаштира олмаслиги, рухияти ва шахсиятида ўзгаришлар, асабийлашиш ва жахлдорлик кузатилади.

Оғир деменцияда киши буткул ўзини англамайди, ўзига хизмат кўрсатолмайди, юрмайди ва бутунлай атрофдаги кишиларга мухтож бўлиб қолади.

Деменция тузалмайди. Деменцияга чалинганлар қаровсизлик ёки баҳтсиз ҳодисадан халок бўлиши мумкин.

Report Page