Пахта мавсумига тайёрмисиз..?

Пахта мавсумига тайёрмисиз..?

TVIIBB

Барчамизга маълумки, ҳозирда вилоятда қишлоқ хўжалиги ишлари авжига чиққан вақт, қолаверса пахтакорларимиз томонидан етиштирилган ҳосилни ҳам ҳадемай йиғиб-териб олишга киришилади.

Автомобиль йўлида ҳаракатланаётган ҳар қандай механизм аввало ҳаракат қатнашчиси ҳисобланиб, уларга қўйиладиган бир қатор талаблар мавжуд. Хусусан тракторларга хавфсизлик нуқтаи назаридан қўйиладиган асосий талаблардан бири уларнинг техник соз ҳолда бўлиши, тиркамаларнинг орқасига нур қайтаргчилар ўрнатилган бўлиши лозим.

Шу мақсадда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси томонидан навбатдаги профилактик тадбир трактор ва трактор ҳайдовчиларига йўналтирилган бўлиб, жойларда трактор ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, тракторларни ва тиркамаларни техник соз ҳолда тегишли хужжатлар билан бошқариш тарғиботига қаратилди.

Тарғибот суҳбатлари ўтказилиши билан бир қаторда, автомобиль йўлларида олиб борилган рейдлар давомида трактор ҳайдовчилари томонидан жами 13 та, жумладан, 3 та ҳолатда тегишли хужжатларсиз бошқариш, 2 та ҳолатда техник носоз ҳолда бошқариш, 4 та ҳолатда трактор салонида одам ташиш ва 4 та ҳолатда бошқа кўринишдаги қоидабузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, тадбирга жалб этилган ходимлар томонидан, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда пахта ташиш учун жалб этиладиган трактор тиркамаларининг орқа қисмига хавфсизлик нуқтаи назаридан нур қайтаргичлар ўрнатиш ишлари ташкил этилиб, 88 та тиркамаларга нур қайтаргичлар ўрнатилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган техника ва механизмлар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олишдан иборат.


Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати  


Report Page