Бундай замонавий биноларда ҳаётга муҳаббатинг, яшашга завқинг ортади

Бундай замонавий биноларда ҳаётга муҳаббатинг, яшашга завқинг ортади

🌐OLTIARIQ_TV
@oltiariq_tv

Олтиарикдаги янги очилган Давлат хизматлари агентлиги биносидан фотолавхалар

@oltiariq_tv

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани мамлакатимизда зироатчилик ва деҳқончилик, ишлаб чиқариш ва тадбиркорликда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга.

Айниқса қўли гул миришкорлари ҳар бир қарич ердан унумли фойдалана олиши ҳамда йилнинг тўрт фаслида хориж ва юртимиз бозорларига мева-сабзавот,полиз махсулотларини етказиб бера олиш хадисини олган.

Айниқса, олтиариқликлар ҳудудда узум ва полиз махсулотлари етиштиришда ўзига хос мактаб ярата олган.

Туман 1926 йилда ташкил топган бўлиб, 203,2 минг киши истиқомат қилади.

Жорий йилга қадар ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 2100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

2019 йилнинг 11 ойи давомида 1615 та юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтгазилган.

Олтиариқ тумани Давлат хизматлари маркази аввал туман адлия биносида жойлашган эди.

Бу ерда иншоот замонавий кўриниш касб этган бўлсада, айнан давлат хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланмаган эди.

Шунинг учун ҳам фуқароларга тез ва осон, қулай шароитларда хизмат кўрсатишда ноқулайликлар мавжуд эди.

Айниқса, кутиш залида мижозларнинг вақтини мазмунли ўтказиш,инфоленддан ахборот юклаб олиш, ёш болали оналарни қулай шароитларда қабул қилиш имкони йўқ эди.

Олтиариқ туман давлат хизматлари марказининг янги биноси Тинчлик шаҳарчаси, А.Навоий кўчаси, 7а-уйда, эски Маданият саройи биносида жойлашди.

Замонавий давлат хизматлари марказининг янги биноси олтиариқликлар учун янада қулай имкониятлар эшигини очди, кўнгилларга ҳаётдан розилик ва ифтихор туйғусини бахш этди.

Бу ердаги 350 ўринли тадбирлар залининг ДХМ ихтиёрига топширилишини ҳам алоҳида эътироф этиш жойиз.

Олтиариқдаги бу Тинчлик шаҳарчасини туман ичра шаҳар дейиш мумкин.

Яна бир қувончли хабар: эндиликда Ўзбекистон қахрамони олтиариқлик Лолахон Муротованинг таклифи билан тезюрар поезд айнан Тинчлик шаҳарчасидаги вокзалда ҳам тўхтаб ўтадиган бўлди.

Бу эса, шаҳарчада инфратузилма ва тараққиётнинг янада ривож топишида алоҳида аҳамият касб этади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Олтиариқ туман ҳокимлиги, мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда тантанали равишда янги ва замонавий давлат хизматлари маркази бино иншоотини туман аҳли ихтиёрига топширдилар.

Тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилганлигига 2 йил тўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги шодиёналарида Олтиариқ туман аҳолисига бу замонавий кўриниш касб этган бино ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

Ушбу давлат хизматлари маркази биноси анъанавий архитектура ва миллий меъморий ечим, замонавий дизайн талаблари асосида бунёд этилган. Аввало, кутиш залида қулай ва бежирим жихозланган кутубхона фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлайди. Бино кираверишида марказ директори хуш кайфиятда мижозларнинг мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга ва ходимларга йўналтиради. Электрон навбат, инфокиоск, болалар майдончаси ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ информация олиши ёки ундаги ахборотларни мобил телефонига юклаб олиши мумкин. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқувчи бош вазир қабулхонаси, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида инвесторлар хонаси ҳам мавжуд. Марказда бир вақтнинг ўзида 22 нафар, бир кунда 660 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Хушбичим ва ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун тақдим этилган.

Тантанали Давлат хизматлари биноси очилиш маросимидан сўнг шу бинода жойлашган 350 кишилик тадбирлар залида Конституциямизнинг 27 йиллиги, Давлат хизматлари агентлигининг 2 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди. Кечада таъкидландики, давлат хизматлари агентлиги ва туман(шаҳар)лардаги марказларнинг ташкил этилиши, аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун шаффоф ва қулай равишда хизмат кўрсатувчи ўзига хос замонавий тизим яратилди. Ташкилот 2 ёш бўлишига қарамай, шу қисқа муддатда, агентлик ўз прозицияси ва мустаҳкам иродаси билан нақадар тўғри ташкил этилганлигини исботлай олди.

Маълумки, давлат хизматлари агентлигининг жорий йилда 2 ёшга тўлиши муносабати билан кенг аҳоли оммаси, талабалари ва мактаб ўқувчилари ўртасида тасвирий санъат, ижодий шеър ва ҳикоялар кўрик танлови эълон қилинган эди. Бир ой муддатда ДХА Фарғона вилоят бошқармасида ташкил этилган танлов ишчи гуруҳига 60 га яқин шеър ва ҳикоялар, 120 дан ортиқ тасвирий санъат йўналишида ижодий ишлар тақдим этилди. Бўлиб ўтган тадбирда ана шу танловнинг якуний натижалари эълон қилинди. Уларга махсус диплом ва пул мукофотлари топширилди. Якунланаётган йил давомида ДХА Фарғона вилояти бошқармаси билан фаол ҳамкорлик қилган ташкилотлар ва ОАВ вакилларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирнинг адабиий-бадиий қисмида санъаткорларнинг дилтортар тароналари, фаол ёшлар чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фарғона вилоятида шу кунга қадар шаҳар ва туманларда 9 та ДХМ лари фойдаланишга топширилди. Кириб келаётган янги 2020 йил бошида эса яна 4 та туман – Ёзёвон, Бағдод, Учкўприк ҳамда Фарғона туманларида мана шундай муҳташам давлат хизматлари марказларининг янги бинолари тантанали равишда аҳоли ихтиёрига топширилади.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Фарғона вилоят бошқармаси

ахборот хизмати.


👉🏻 @OLTIARIQ_TV - https://t.me/joinchat/AAAAAFExbWSbgsc7mb-aTQ

Report Page