cv

cv

https://t.me/Sirdaryo

Мирзаобод туманидаги "Мирзачўл" маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Янгиовул маҳалла Ниҳол кўчасидаги ўнта уй сув тошқини оқибатларидан зарарланган бўлиб, бугунги кунда асосан оила эркаклари ўз уйларига қайтиб келган. Улар ўз уйларига етказилган талофат оқибатларига барҳам бериш, тозалаш ишларини ёрдамга келган солдатлар билан биргаликда олиб бордилар.


Хукуматимизга рахмат, - деди биз билан сухбатда Гулираъно Ғайбуллаева, - бизни асло ёлғизлатиб қўймади. Солдатлар келиб, уй томлари остида қолган буюмларимизни олиб берди. Насос ёрдамида туриб қолган сувлар тортиб олинди. Ҳамма оғир ишларни бажариб беришди. Улар бўлмаганда том босиб қолган курпа тўшакларни, оғир буюмларни ололмас эдик. Кўрпаларни офтобга ёйиб қуритиб, тартибга келтириб олдик. Мана энди ўзимиз секин у ёқ бу ёққа қараяпмиз. Биронта уйимиз омон қолмаган бўлсада, юртбошимизнинг далда бериб,- энг аввало омонлик бўлсин, ҳамма нарса уй ҳам, мол мулк ҳам ўрнига келади,- ҳаммасини қилиб бераман деган сўзларидан кўнглимиз тўқ, эртанги кунга умидимиз мустахкам бўлди, - деди қониқиш билан.


Ниҳол кўчасида истиқомад қилаётган Р. Ғайбуллаев, унинг қўшнилари ака- укалар Атабаев Тўлқин, Баҳром, Хасан, Ёқуб, Отабоев Бахтиёрлар кундузи ўз уйларида ишлаб,  кечга эса маҳалладаги қариндошлар уйига кетишаяпти. Улар юртдошларимиз меҳр оқибатидан, кўрсатилаётган мурувват ёрдамларидан миннатдор бўлишмоқда.Барака топишсин, вилоят ва туманимиздан ташқари хатто, Юқори Чирчиқдан, Қўқондан ҳам келиб, зарур кийимбош, озиқ- овқат махсулотларини тарқатиб кетишди- дейишмоқда улар.

Report Page