Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Мирзаобод хабарлари

Жорий йилнинг 17 апрель куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 6- чақириқ 5 сессиясини Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р. Атаханов олиб борди. 

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқ- тартибот органлари раҳбарлари ҳамда оммавий- ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Тадбирда Мирзаобод тумани сектор раҳбарларининг ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ- овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уни етиштириш учун деҳқон ҳўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, худудларда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа

йўналишлар асосида аниқ манзилли чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, хосилдорликни ошириш, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш тўғрисидаги тақдимотлари юзасидан бахс- мунозаралар бўлиб ўтди.Сессияда озиқ- овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш бўйича деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ҳамда аҳолининг томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мирзаобод туман ҳокимлиг Матбуот хизмати

Report Page